Имомлик ҳақида
Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни бир ойча аввал бошладим. Бомдод, шом ва хуфтон намозларини ишхонамнинг ётоқхонасида бир хонада яшайдиган ҳамкасбим билан бирга ўқийман. Фарз намозларини бирга ўқиётганимизда айрим пайт зам сурадан бир-иккита сўзлари қолиб кетяпти. Менимча ёдидан кўтарилиб. Менинг илмим уникидан кам бўлгани учун айтишга хижолат бўляпман. Шундай ҳолларда нима қандай йўл тутсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Имомгарчиликнинг жавобгарлиги ўта оғир. Чунки қиёмат куни энг биринчи савол ва жаннатга кириш ёки дўзахга тушиш натижаси намоздан бўлади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلَاتُهُ، فَإِنْ صَلَحَتْ فَقَدْ أَفْلَحَ وَأَنْجَحَ، وَإِنْ فَسَدَتْ فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ، فَإِنِ انْتَقَصَ مِنْ فَرِيضَتِهِ شَيْئًا قَالَ الرَّبُّ عَزَّ وَجَلَّ أَتِمُّوا فَرِيضَتَهُ مِنْ تَطَوُّعِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, банданинг қиёмат куни энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амали намозидир. Агар у (намоз) дуруст бўлса, батаҳқиқ, (банда) ютуққа эришади ва нажот топади. Агар у (намоз) фосид бўлса, батаҳқиқ, (банда) ноумид бўлади ва хусронга учрайди. Бас, агар унинг фарз намозидан бирор нарса камиб қолса, Робб азза ва жалла: «Унинг фарзини нафлларидан тўлдиринглар», дейди», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Имом бўлган киши ўзидан ташқари иқтидо қилганларнинг намозидан ҳам сўралади. Намоз борасида андиша қилиш, камчиликка йўл қўйиш, хатосини айтишдан тортиниш, нолойиқ имомга рози бўлиш ва “Ўзи жавоб берадида” деб кетавериш асло-асло жоиз эмас. Бу кечирилмас хатолардан ва оқибати ҳам оғир бўлади. Қуръондан энг аввало “Фотиҳа” сурасини намозни бузилмайдиган даражада ўқишга ҳаракат қилиш керак. Бу фарзи айн амали ҳисобланади. Кейин билганича сураларни ёдлашга ҳаракат қилаверади. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 19:44 | Савол-жавоблар | 144 | Ибодатлар