Онамнинг номларидан қурбонлик

Ассалому алайкум! Бу йилги қурбонлик байрам да 3 та қўй сўйиб, онамнинг, хотинимнинг ва ўзимнинг номимдан деб сўйдирдим. Лекин иккалаларига хам бу хақида айтмадим. Иккаларида хам нисобга етган моллари бор. Ислом.уз сайтидан қуйидагияа ўқиб қолдим. Аёл киши нисоб эгаси бўлса зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. У ўз пулидан қурбонлик қилади. Агар нақд пули бўлмаса эри ёки бошқалардан олиб ёки тақинчоқларидан сотиб қурбонлик қилади. Ёки эр аёлнинг ижозати билан унинг тарафидан қурбонлик қилади. Агар эр аёлининг номидан қурбонлик қилишга ижозат олмаса ёки уни ҳабардор қилмасдан сўйиб юборса аёлнинг қурбонлиги адо бўлмайди. Фатавойи Оламгирияда «Кишининг зиммасига балоғатга етган фарзандлари ва аёли тарафидан қурбонлик қилиши вожиб эмас. Лекин ижозат берсалар жоиз» дейилган. Савол 1. Мен қилган қурбонликлар онам ва хотиним номимдан ўтдими ёки улар бошқаттан қурбонлик қилсинларми. 2. Ўтмаган бўлса бу 2 та сўйилган жонликнинг хукми нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қурбонлик бу ибодатдир. Ибодат дуруст бўлиши учун уни ният қилиш шарт. Онангиз ва хотинингизнинг номидан уларнинг изнисиз жонлиқ сўйганингизда уларнинг нияти топилмагани учун дуруст бўлмаган. Агар улар нисоб эгаси бўлсалар қурбонлик қилишлари вожиб эди. Энди ҳар бирлари биттадан қўйнинг қийматини садақа қилишлари лозим.2). Қурбонлик дуруст бўлмаган. Валлоҳу аълам!

6 Август 2022, 15:02 | Савол-жавоблар | 190 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar