Ёғингарчилик вақтида дуо қилиш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қидириш бўлимидан саволимни топа олмадим. Катталар “ёғингарчилик пайтида Аллоҳдан яхшилаб дуо қилиб ҳамма нарса сўраш керак, чунки ҳар битта ёғингарчилик томчиларини фаришталар олиб тушишади” дейишади. Шу гап қанчалик рост? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ёмғир Аллоҳнинг раҳмати, раҳмат ёғилаётган вақтда дуолар ижобат бўлиши бор. سهل بن سعد مرفوعاً : أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : ثنتان ما تردان : الدعاء عند النداء، وتحت المطر . رواه الحاكم في المستدرك والطبراني في المعجم الكبير Саҳл ибн Саъад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Икки нарса қайтарилмайди. Азон ва ёмғир ёғаётган вақтидаги дуо” дедилар».(Ҳоким “Мустадрак”ларида Табароний “ал-Муъжамул кабир”да ривоят қилганлар). عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه أنه قال : أَصَابَنَا وَنَحْنُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَطَرٌ ، قَالَ : فَحَسَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثَوْبَهُ، حَتَّى أَصَابَهُ مِنَ الْمَطَرِ، فَقُلْنَا : يَا رَسُولَ اللهِ لِمَ صَنَعْتَ هَذَا ؟ قَالَ :لِأَنَّهُ حَدِيثُ عَهْدٍ بِرَبِّهِ تَعَالَى . رواه مسلم Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргалигимизда ёмғир ёғди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларини шимардилар, баданларига ёмғирдан тегди. “Нега бундай қилдингиз ё Расулуллоҳ” дедик. “Чунки у роббиси таолодан янги(неъмат)дир” дедилар». Муслим ривояти. Ёмғир раҳмат ва неъматдир. Иккиси ёғилган вақтда дуолар мустажоб бўлиши кўплаб ҳадисларда зикр қилинган. Бу ҳадислар саҳиҳ ҳадислардир. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 20:28 | Савол-жавоблар | 162 | Дуолар