Пешин намозидаги 4 ракат суннат хақида

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ шайх хазрарлари! Сизга бир муҳим саволиб бор эди. Бир Фаластинлик до‘стим билан пешин намозини о‘қидик. Намоз о‘қиб бо‘лгач у мендан 4 ракат фарз намозидан олдин, нима учун 4 ракат суннат о‘қиганлигимни со‘ради. Мен ҳайрон бо‘лдим. Уни айтиши бо‘йича пешин намозида фарздан олдин ва кейин фақат 2 ракат суннат о‘қилишини айтти. Уни айтиши бо‘ йича унинг мамлакатида хамма шундай о‘қишини айтти. Мен ҳам унга бизни мамлакатта ҳам 4 ракат қилиб о‘қилишини айттим. Мен далил келтира олмадим иложиси бо‘са ҳадислардан далил келтириб берсангиз. Агар иложиси бо‘са Араб тилида ҳам ёзиб беринг. Илмсизлигим учун олдиндан уср со‘риман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва Бомдоддаги икки ракъатни ҳеч қўймас эдилар». Ушбу икки ҳадисни бешовлари ривоят қилишган.Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар. Умму Ҳабийба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизий: «Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган».

28 Апрел 2022, 20:50 | Савол-жавоблар | 218 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar