ЕЙИШ ВА ИЧИШДА ЧАП КУЛДАН ФОЙДАЛАНИШ

Ассалому алайкум шайх хазратлари! Кадрли устоз сизга бир савол билан мурожаат килмокдамиз:Мусулмон инсон овкатланаётганида унг кули билан еб, ичиши суннатдир. Лекин айрим пайтларда овкатланаётганда бир вактнинг узида бир кулида нон ва бир кулида кошик ушлаган холда овкатланилади. Яъни чап кулида нон, унг кулида кошик ёки чой куйилган пиёла булиши мумкин. Унда овкатланаётган одам чап кули билан нондан тишлаб, унг кули билан кошикдан овкат ейди. Шундай холда овкат ейиш суннатга хилофми? Нонни хам унг кулда ушлаб еб, кейин уни дастурхонга куйиб, яна унг кулида кошикни олиб овкатланса яхшими?Бу савол бир биродаримда тугилиб колиб, сиздан сураб беришимни илтимос килгандилар. Мен узимча жавоб бермай у биродаримнинг шахсан узлари билан утириб, сизга савол йулладик. Саволимизда камчиликлар булса маъзур тутгайсиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Чап қўл билан тоам емоқ мумкин эмас. Нонни хам унг кулда ушлаб еб, кейин уни дастурхонга куйиб, яна унг кулида кошикни олиб овкатланиш керак.

28 Апрел 2022, 21:01 | Савол-жавоблар | 156 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar