Эрни ўзига иситиш
Ассалому алайкум! Танишимнинг эри ўз хотинидан кўнгли қолган, яъни бошқа бир аёл танишимнинг эрини ўзига иссиқ-совуқ қилиб ўқитиб, қаратиб олган. Танишим ҳам эрини йўқотмаслик мақсадида эрини ўқитиб, ўзига қайтариб олмоқчи. Айтингчи, оиласини бузилиб кетмаслик, эрини ўзига иситиш мақсадида, иссиқ-совуқ қилса динимизда мумкинми? Гуноҳ эмасми? Жавоблар учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сеҳргар ва фолбинларга бориб қилиш мутлоқ ҳаром. Яхши гап ва хушмуомалалар ва бошқа ҳалол йўллар билан қилса бўлади. Ўша бегона аёлдан нима топган бўлса ўшани беришга ҳаракат қилсин. Оилада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини жорий қилсин. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 22:18 | Савол-жавоблар | 230 | Оила ва турмуш