Мерос
Ассалому алайкум! Устозлар, сизларнинг қилаётган ишларингизга Аллоҳ мададкор бўлсин. Мен ўзимга тегишли жавоб топа олмадим. Мен ҳозирги кунда ховлимизда онам ва оилам билан 28 сотих ерда яшайман. 3 та акамни отам раҳматли уйли жойли қилиб кўчириб чиқарганлар. 3 та опам ва 2 та акам менга розилик билдиришияпти. Опамлар хам турмуш қилиб кетишган. Онам менга беришлигини айтган 1 та акамнинг хотини уйни даво қилияпти. Бу масалада қандай йўл тутсак бўлади? Мерос қандай тақсимланади? Сизларга олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Акангизнинг хотинини у ҳовлида ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Акангизнинг хотинини у ҳовлида ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Бор мол-мулкни 8га бўласиз. Унинг 8дан бири марҳумнинг хотини яъни онангизга. Ундан қолган молдан ўғилларнинг ҳар бирига 2 ҳиссадан. Қизларга 1 ҳиссадан тегади. Масалан 28 сотих ер, бинолари, отангиздан қолган ҳамма сотса пул бўладиган нарсалар қиймати чиқарилади. Масалан барчаси 72.000 доллар бўлса 8га бўлинади. Шундан 9.000 онангизга, қолган 63.000ни фарзандларнинг ададига бўлинади. Сизни айтишингиз бўйича ўғиллар ўзингиз билан 4та қизлар учта. Ҳар бир ўғилни икки қиз деб эътиборга олинса 11та қиз бўлади. Шунда 63.000ни 11га бўлинади. 11та фарзанднинг ҳар бирига 5727дан тегади. 11тадан 3таси уч қизга, қолган 8ҳисса 4 ўғилга. Шунда ҳар бир қизга 5727дан ҳар бир ўғилга 11454дан улуш тегади. Мабодо 72.000га кирмай ундан камига кирса ҳам 8га бўлинади. Масалан 50.000га сотилди, уни ҳам 8га бўлинади. 6.250 онага, қолган 43.750ни 11га бўлинади. Чунки ҳар бир ўғилни ҳам икки қиз деб ҳисобланади. Шунда қизларга 3977дан ўғилларнинг ҳар бирига 7954дан тегади. Опа ва акаларингиз сизга қолишига рози бўлишса, ҳиссаларини арзимас пулга бўлса ҳам сотиб олишингиз мумкин. Масалан 10-15.000 сўмга бўлса ҳам. Шунда улар ўз ҳиссаларини сизга сотишган бўлишади. Опа ва акаларингиз сизга қолишига рози бўлишса, ҳиссаларини арзимас пулга бўлса ҳам сотиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 23:02 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром