Ўқишга киришда пул бериш

Ассалому алайкум! Мeн уйдагиларим ўқишга қўйишмоқчи, лeкин мeнда ўқишга кириш учун eтарли билим йўқ. Уйдагилар пул билан қўйиш ниятидалар. Нима маслаҳат бeрасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатан билимсиз бўлсангиз сизнинг ўрнингизга ўз билими билан кирадиган кишининг ҳаққини поймол қилган бўласиз. Бу иш ҳаромдир. Валлоҳу аълам!

28 Апрел 2022, 23:24 | Савол-жавоблар | 155 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar