Инсонда пари бўлиши ростми?

Ассалому алайкум! Мен жуда хавотирга тушиб қолган, вахима касалиги учраган эдим, ўшанда Онам мени табибга (Қуръони карим оятларини ўқиб, дам соладиган) олиб бордилар. У киши менга сизнинг эркак парингиз бор экан, сизга Қуръон ўқиб уни чиқариш керак, йўқса турмушга чиқсангиз турмуш ўртоғингизни ўлдиради деди. Айтишича аёлларда эркак пари бўлса шундай бўлармиш, эркакларда хам аёл пари бўлса шуларнинг акси бўлади деди. Унинг бу гаплари динимизга мувофиқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Сиз шаръий йўл билан руқия қиладиган одамга дам солдиринг. Валлоҳу аълам!

6 Октабр 2023, 00:19 | Савол-жавоблар | 0 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar