Сафдаги ҳолат

Ассалому алайкум! Бир масжидда Имом жамоадта балоғатга eтмаган бола сафнинг олдида турмасин дeб айтишди. Агар орада блса саф тўлиқ бўлмас экан. Кўп масжидларда шу нарсани кўп кўраман кўпчилик буни эшитмаган бўлса кeрак. Шуни тўлиқроқ қилиб тушинтириб бeрсангиз. Катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! ﻋﻦ ﺃﺑﻰ ﻫﺮﻴﺮﺓ ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ: ﻋﻦ ﺍﻟﻧﺑﻰ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﻗﺎﻞ: ﺨﻴﺮ ﺻﻔﻮف ﺍﻟﺮﺟﺎﻞ ﺃﻮﻟﻬﺎ ﻮ ﺸﺮﻫﺎ ﺁﺧﺮﻫﺎ ﻮ ﺧﻴﺮ ﺼﻔﻮﻒ ﺍﻟﻨﺴﺎﺀ ﺃﺨﺮﻫﺎ ﻮ ﺸﺮﻫﺎ ﺃﻮﻟﻬﺎ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Эркаклар сафининг энг яхшиси биринчисидир, энг ёмони охиргисидир. Аёлларнинг энг яхши сафи охиргисидир, энг ёмони аввалгисидир" дедилар. Эркакларнинг биринчи сафининг афзал бўлиши имомга яқинлиги учундир. Биринчи сафдаги киши имомни ҳолини жуда яхши билиб туради. Илоҳий раҳматга ҳам бошқалардан олдин эришади. Чунки мазкур рахмат аввал имомга, сунг 1-сафга нозил бўлади. Аллоҳ ва фаришталар ҳам олдин биринчи сафдагиларга саловат айтадилар. Аёллар сафининг энг ёмони аввалгиси бўлиши эркакларга яқин бўлгани учундир. Аёлларнинг энг яхши сафи энг охиргиси бўлиши эркаклардан узоқ бўлгани учундир. ﻋﻦ حزﻴﻔﺔ: ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ: ﻋﻦ ﺍﻟﻧﺑﻰ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﻗﺎﻞ: ﻔﺿﻟﻨﺎ ﻋﻟﻰ ﺍﻟﻨﺎﺱ ﺑﺛﻼﺚ ﺟﻌﻟﺖ ﺼﻔﻮﻔﻨﺎ ﻛﺼﻔﻮﻒ ﺍﻟﻤﻼﺀﻛﺔ ﻮ ﺟﻌﻟﺖ ﻟﻨﺎ ﺍﻷﺮﺾ ﻜﻟﻬﺎ ﻤﺴﺟﺪﺍ ﻮ ﺟﻌﻟﺖ ﺘﺮﺒﺗﻬﺍ ﻟﻧﺎ ﻄﻬﻭﺮﺍ ﺃﺫﺍ ﻟﻢ ﻧﺠد ﺍﻟﻤﺎﺀ ﻭ ﺫﻜﺮ ﺨﺼﻟﺔ ﺃﺨﺮﻯ Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Биз одамлардан уч нарсада афзал қилиндик: Сафларимиз фаришталарнинг сафларидек қилинди. Ернинг ҳаммаси бизга масжид қилинди ва унинг тупроғи қачон сув топа олмасак, биз учун покловчи қилинди" дедилар ва яна бир хислатни айтдилар. Сафнинг олдингисига етук ва ақл эгалари туриши яхшидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Аввал сафда эркак кишиларни, сўнгра ўғил болаларни, сўнгра аёлларни туришини тавсия қилганлар” Агар аёллар эркакларнинг ёнларига туриб қолсалар эркакларнинг ҳам аёлларни ҳам намозлари бузилади. Ҳатто эр-хотин ёки маҳрамлар бўлсалар ҳам. Ёш болалар эса аёллар каби эмас. Катталардан олдинги сафда турса уларнинг ўрни бўш қолади деган гап нотўғри. Болалар кўп бўлса катталардан орқада алоҳида сафда турса бўлади. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларига мувофиқ бўлади. Оз бўлсалар катталар сафида туришининг зарари йўқ. хусусан эрта келиб жойлашиб олган бўлса. Болаларнинг тоҳоратли бўлиши ёки бўлмаслигини ёнидаги катталарнинг намозига ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

28 Апрел 2022, 23:46 | Савол-жавоблар | 190 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar