Пайғамбаримиз никоҳлари ҳақида

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен бир видео кўрдим. Унда бир домла айтдики Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аммаларини қизларига уйланган эканлар. Шу ростми? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аммаларининг қизлари Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳога уйланганлар. Шаръан аммасининг қизига уйланиш жоиз. Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=6479.0

29 Апрел 2022, 00:31 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar