Ажрашиш жоизми?
Ассалому алайкум! Аёлим ёш, уй хизматларига улгурмаябди. Бу эса ота-онамга ёқмасдан, аёлимни дангасаликда айблаб, ажрашгин деб ҳар куни қулоқ мияни ейишябди. Шу айб билан ажрашишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бизнинг динимизда ота-она ажраш деса ҳам, боланинг ажрашмасликка ҳаққи бор. Уй ишларини бажариш аёлингизнинг зиммасига вожиб эмас. У чўри эмас, балки ҳур аёл ҳисобланади. Келинлар эрининг яқинларини, хусусан ота-онасини ҳурматларини қилса, уларнинг хизматларини адо этса, эрига бўлган итоати ва муҳаббатини зиёдалигини аломати сифатида қилишади. Келинлар ҳам қайнота-қайноналар ҳам ўртадаги адолатли мезонга қараб келишлари керак. Ҳамма ўзи тарафга қараб тортса оилалар тинчимайди. Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=27640.0
29 Апрел 2022, 01:35 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш