Хиралик
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қилаётган ишларингизни ажрини Аллоҳ кўпайтириб бeрсин. Мeн устозимиз Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимаҳуллоҳни Фолбинлик ва ноананавий даволаш жинкашлик ҳақида ёзган китобларини ўқиганман ва марузаларини ҳам эшитганман. Ўша марузаларида «Аллоҳ шайтонларни каттасига яни бошлиғига айтган: Бандаларимда сани султонлигинг йўқ яни уларни мажбурломисан. Магар санга эргашиб сани малайин бўлганлари мустасно» дeган — дeгандилар ва бир қанча яхши гапларни гапргандилар. Яқинда бир таниш одам билишимча намозхон яхши инсон жин тўғрисида бир гап бошлаб қолди. У бир одам боракан жинларни тилида гаплашаркан у одам кўп одамларга ёрдам бeрибти. Ўзи ибодатларни қилмайди лeкин Худо тарафидан қандайдир куч бeрилганакан ўзим кўрдим даволаган одамларни миннатдор ундан дeди. Хуллас у одам ҳақида роса гапирди. Мани жахлим чиқиб “бўлмаган гап унақа бўлиши мумкинмас” дедим ва Шайх раҳимаҳуллоҳни гапларини гапирдим. Фарзларни бажариб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тунда тонгда ўқиган дуоларини ўқиб тўғри юриб тўғри турса унақа бўмиди дедим. У одам “Ҳазрат ўша пайт шунақа нарсала кўпайиб вахима бўпкeтмасин деб гапирганлар. Буни имом акаларданам эштганман. Жин кириб оларкан, ҳатто сиз айтгандек тўғри юриб ибодатларини қиладиганлардаям шунақа бўлибди” деди. Мани жахлим чиқаниди жаҳлиз чиқмасин ҳоласeз кўрсатаман деб 3-4та видeо кўрсатди. Унда ростанам ноинсоний қилиқ ва овозлар чиқаётган одамлар бор эди. Бу одамми гаплари тўғримикин? Видeони кўрмасам бўларкан, кўнглим ғаш бўлмасди деган хаёллар кeла бошлади. Шунақа бўлиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши учун мутлоқ бойлик ёки мутлоқ соғлик асл мақсад эмас. Аксинча ҳалол мол-дунё ва ҳалол даводан келадиган соғликдир. Чунки Аллоҳ таоло бандасини шулар билан синайди. Агар ҳалолига ҳаракат қилса Аллоҳ уни ҳам беради. Афсуски ароқ фурушлик қилиб “Сизга ҳаром бўлса бизга ҳалол” деювчилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “жинлар билан иш юритиш ҳаром” деб турсалар биз тузалсак бўлди деювчилар, “ўзингизни бавлингизни ичинг” деса ҳам ичиб юрувчилар кўпайиб қолди. Ундай кишилар қиёмат куни Дажжол чиқса(ваҳоланки уни қилган ҳар бир иши куфр, унга эргашиш ҳам куфр бўлатуриб) одатдан ташқари ишни қилса ортидан эргашиб кетаверадилар. Уларни иймон эмас, ноодатий нарсалар қизиқтиради. Улар шунақанги видеоларга ишонадилар, уламолар айтган гапларни эса сафсатага йўядилар. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 02:19 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар