Одамларни гапига кириб рўзасини очворса

Ассалому алайкум! Кеча бир оғайним қон топширган эди. Сани тутган рўзен очилди деб айтишибди шериклари. У аҳли илимдан сўрамасдан 3-4 одамни гапига кириб рўзасини очворибди. Энди қазо тутиб берадими ёки кафорот тутадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 60 кун кетма кет каффорат ва бир кун қазосини тутиб беради. Бундан кейин масалани ўз эгасидан сўрашни ўргансин. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:14 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar