Жаннатда қор ёғадими

Ассалому алайкум! Менга қиш ёз куз манзаралари ёқади. Агар мен жаннатга тушсам у ерда ҳам булар боладими яни қор ёмғир булутли об-ҳаволар содир бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жаннатга кириш насиб қилганлар учун у ерда улар истаган барча нарсалар бордир. Фурқон сурасининг 16-оятида бундай дейилади:لَهُمْ فِيهَا مَا يَشَاؤُونَ خَالِدِينَ كَانَ عَلَى رَبِّكَ وَعْدًا مَسْؤُولًا۝16. Уларга у ерда, мангу қолувчи ҳолларида, хоҳлаган нарсалари бор. Бу Роббинг зиммасидаги масъулиятли ваъдадир.
 Жаннатда тақводор мўминларга истаган нарсалари бор. Жаннатда нималар борлигини санаб, адоғига етиб бўлмайди. Шунинг учун осонгина «…хоҳлаган нарсалари бор», – деб қўйилди. Зотан, инсон учун бахт-саодатга етишишнинг тўлиғи истаган нарсасига эришишдир. Инсон ўшандай бахтга фақат жаннатда эришади. Эришганда ҳам, маълум муддатга эмас, мангуликка эришади. Чунки вақтинчалик бахт-саодат тўлиқ саналмайди. Бу гаплар шунчаки эмас. (“Тафсири ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

18 Июл 2022, 23:20 | Савол-жавоблар | 180 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar