Асал олиш хақида

Ассалому алайкум! Биз оилада асаларичилик билан шуғулланамиз. Кўпроқ дадам парваришлайдилар. Биз томонларда Бахор ёз фаслларида гул кам бўлганлиги сабабли асал тўплашга ёрдам бўлади деб дадам асаларига шакарли сироп қуйиб берадилар. Табиийки у хақиқий асал билан аралашиб кетади. Дадамни айтишича у сиропни хам асал ари қайта ишлаб асал холатига келтириб қўяр экан. Савол шу асални тоза асал деб ёки шунчаки индамай сотишимиз жоизмикин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Халқ қандай қабул қилса ўшани айтиб сотаверасизлар. Чунки халқ ҳам ўша ҳолатда шакарни озуқа қилишларингизни билади. Шакари йўқ деб сотмасанглар бўлди. Валлоҳу аълам!

18 Июл 2022, 23:30 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar