Фотиҳа (унаштирув)
Ассалому алайкум! 3-4 ой илгари узоқроқ қариндошимизнинг қизига совчи юбордим. Қиз билан учрашдик. Дастлабки, учрашувдан таасуротларим тўлиқ бўлмади, боз устига ишларим ҳам кўпайиб, қайта учрашиш вақти чўзилди, бу орада телефон орқали бир - икки мулоқот бўлди. Негадир қизнинг яққол намоён бўлмасада, баъзи хатти - ҳаракати мақул бўлмади. Шу орада уйимиздагилар, менинг "бироз вақт беришни" сўрашимга қарамай, бориб енгил "унашув" қилиб келишибди. Шундан сўнг, тақдир экан деб, у қизга кўнгил беришга ҳаракат қилдим. Ушрашувларимиз шариатга мос, (фақат гувоҳларсиз, лекин жамоатда) ҳуддики расмий муносабатлардек ўтарди. Хатто у қизнинг қўлини ҳам ушламагандим. У қиздан кўнглим бўлмасада, энг кутганим мени динда, ибодатда рағбатлантирувчи кучни, солиҳа қиз сифатларини топишни ҳоҳлардим, аммо кўнглим тўлмасди, шу сабаблими ойдек чиройли қиз ҳам кўзимга хунук кўрина бошлади. Ҳозирда у қиз билан муносабатларни узмоқчиман. лекин бир қизни "Фотиҳаси бузилган" тамғасини олиши ва бахтсиз қилиб қўйишдан қўрқаяпман. Шариатда "фотиҳа қилиниш", "унаштириш" борасида қандай ко‘рсатмалар берилган? Қандай қарор қабул қилишни билмаяпман. Динда ва Шариатда бу муаммони ечимига оид рисолалар бўлса маслаҳат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келажакда уни тарбия қилишга кўзингиз етса, фотиҳани бузманг. Валлоҳу аълам!
19 Июл 2022, 02:00 | Савол-жавоблар | 185 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келажакда уни тарбия қилишга кўзингиз етса, фотиҳани бузманг. Валлоҳу аълам!
19 Июл 2022, 02:00 | Савол-жавоблар | 185 | Оила ва турмуш