Истинжода орқа олдини ювиш ҳақида

Ассалому алайкум! Менда пешоб билан боғлиқ касаллигим бор. Яний бавл қилганимдан кейн, 5-10 дақиқадан кейн томчилагандай туюлади, баъзида текширсам, хўл бўлади, баъзида ҳеч нарса ёқдай туюлади. Бу ҳақдаги саволларни ўқиб чиқдим, пешобдан кейн турли харакатлар қилиб пешоб йўлида қўлдирмаслик керак ҳеч нарса. Лекин юқорида айтиб ўтганимдак, шуларни қилсам ҳам, яна томчилаш бўлиб туради. Баъзи устозларни тингласам, шундай ҳолатларда бир намоз пайтидан кейинги намоз пайтигача таҳорат узрли сабаб бўлгани учун синмас экан, янги намоз вақти кирганда, пешоб қилмаган бўлсам ҳам, томчилаш сабаб олдимни тозалаб, таҳорат олишим керак. Саволим эса шундан иборат, агар пешоб ва ҳожат қилмаган бўлсам, фақат томчилаш бўлган, бўлмаса ҳам, намозим ўтиши учун таҳорат олмоқчи бўлсам, фақат олдимни тозалаб, орқани тозаламасдан, кейн таҳорат олсам бўладими? (Юз, қўл, оёк)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни Баъзи устозларни тингласам, шундай ҳолатларда бир намоз пайтидан кейинги намоз пайтигача таҳорат узрли сабаб бўлгани учун синмас экан, янги намоз вақти кирганда, пешоб қилмаган бўлсам ҳам, томчилаш сабаб олдимни тозалаб, таҳорат олишим керак.” деб ёзганингизга қараганда сиз “соҳиби узр” масаласи ҳақида эшитгансиз ва уни нотўғри тушунгансиз. Соҳиби узр намоз вақти киргач бир маротаба таҳорат олади ва ўша вақт чиқиб кетгунича таҳоратни синдирувчи ҳолатлар бўлса ҳам истаганича намоз ўқийверади. Намоз вақти чиққач яна қайта таҳорат олади ва шу каби давом этаверади. Соҳиби узр бўлиш учун кишида бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узридан холи ҳолатда, таҳорат олиб намознинг фарзини ўқий олмайдиган ҳолат топилиши керак. Бу аввалда соҳиби узр ҳукмида бўлишлигига бўлган шартдир. Соҳиби узр ҳукмида қолиш учун эса, бир намоз вақтининг бирор жузида бир марта бўлса ҳам узрнинг топилишидир. Соҳиби узрнинг ҳукмларини ушбу мақолани ўқиб батафсил ўрганинг: https://fiqh.uz/maqola/586 Саволим эса шундан иборат, агар пешоб ва ҳожат қилмаган бўлсам, фақат томчилаш бўлган, бўлмаса ҳам, намозим ўтиши учун таҳорат олмоқчи бўлсам, фақат олдимни тозалаб, орқани тозаламасдан, кейн таҳорат олсам бўладими? (Юз, қўл, оёк)” дебсиз, бу сўзингиздан биз тушундикки сиз таҳорат синганида қайта таҳорат олиш учун албатта олди ёки орқа авратни ювиш шарт деб ўйлар экансиз. Таҳорат бундан эмас балки қўлни ювишдан бошланади. Олди ёки орқада нажосат бўлмаса тўғридан тўғри қўлни ювиб, оғиз-бурунни чайиб, юзни ювиб таҳорат амалларини давом этаверасиз. Валлоҳу аълам!

21 Июл 2022, 10:52 | Савол-жавоблар | 130 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar