Никох гувохлари

Ассалому алайкум! Икки ёш ўзаро орзу хавас қилиб сенга тегаман сенга уйланаман деса никох пайдо бўладими деган саволимга бу билан никох боғланмайди деган эдингиз. Шу икки ёшни ўртасида бўлиб ўтган гап сўзни бошқа инсонларга қанчадир вахтдан сўнг айтилса, шундай шундай бўлди дейилса унда хам никох боғланмайдими? Айтмоқчиманки улар никохдаги гувохлар бўлишмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Бунда ҳам никоҳ боғланмайди. Никоҳ дуруст бўлиши учун гувоҳларнинг ҳузурида келин-куёв ийжоб ва қабул лафзларини айтишлари, гувоҳлар буни эшитишлари лозим. Мисол учун, бир эркак аёл кишига гувоҳлар ҳузурида: “Мен сени никоҳимга олдим”, деса, мана шу сўраши “ийжоб” бўлади. Аёл унга: “Рози бўлдим”, деб жавоб берса, мана шу жавоби “қабул” бўлади. Гувоҳлар камида икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл бўлиши зарур. Валлоҳу аълам!

21 Июл 2022, 14:12 | Савол-жавоблар | 182 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar