Ҳулуъ
Ассалому алайкум! Қиз ёш ва ҳали оилага тўлиқ тайёр бўлмаган ҳолида уйидагиларининг қистови билан оила қурди. Аввалги "Уй ишларида қийналсангиз, ўзимиз ёрдам берамиз" деган йигитнинг оиласи бироз ўтгач арзимаган нарсаларга ҳам уруш чиқара бошлади. Кейинчалик ер-хотиннинг орасига совуқчилик тушди. Низоларнинг кети узилмай қолди. Эр аёли бетоб бўлганда ҳам уни аямай қўйди. Охири аёли Қайс ибн Собитнинг аёли нима учун ҳулуъ қилган бўлса, шу мақсадда ҳулуъ қилди. Эр бунга рози бўлмади. Бундай ҳолатда ҳулуъ бўлган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эр хулуъга рози бўлмаган бўлса талоқ тушмаган, никоҳ ҳам узилмаган. Ёзганларингизга кўра сиз шошқалоқлик қилаётган экансиз. Масалангизни оилани бузиш билан эмас, эр-хотинни қайта тарбиялаш билан ҳал қилиш керак. Валлоҳу аълам!
21 Июл 2022, 14:22 | Савол-жавоблар | 208 | Оила ва турмуш