Яхшиликка ундаш ажри ҳақида
Ассалому алайкум! Менга бир танишим ҳар фарз намозидан кейин Оятал Курсини ўқиган одамни фақат ўлим жаннатдан тўсиб туриши ҳақида хабар юборган эди мен ўша хабардан кейин доимо фарз намозидан кейин Оятал Курсини ўқийдиган бўлдим кейинчалик шайх хазратларини ҳам фарз намозидан кейин ўқийдиган одамни фақат ўлим жаннатдан тўсиб туриши ҳақида эшитдим пайғамбаримиз ким бировни бир яхшиликка ундаса унга ўша яхшиликни қилганлик ажри ёзилади деганлар. Саволим шуки менга Оятал Курсини ўқишни хабарини берган одамни жаннатий одам деб ҳисобласам бўладими? Албатта ким жаннатга киришини ёлғиз Аллоҳ ҳал қилади. Агар саволим динимизга зид бўлса узур сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда жаннатий экани ҳақида хабар ворид бўлган шахслардан бошқа ҳеч кимни жазм билан жаннатий дея олмаймиз. Валлоҳу аълам!
21 Июл 2022, 16:52 | Савол-жавоблар | 162 | Ҳадислар