Талоқ ва идда

Ассалому алайкум! 7 аввал 1-турмуш ўртоғим бугундан бошлаб хотиним эмассан деб айтган ва биз яшамаганмиз. 7 йил ўтиб мен бошқа инсонга никохланишдан олдин яна телефон қилиб сўрадим. Талоқ ниятида айтганмисиз деб сўрадим ва “ха” деган жавобни олдим. Яна бошқаттан 3 талоқсан деди. Саволим қуйидагича ман 7 йил аввалги олган жавобим билан идда сақлаган бўламанми? Ёки кейинги айтилган талоқсан дейилгандан кейин идда сақлашим керакми? Телефонда айтилган жавобдан кейин бир ойдан кейин бошқа инсонга никохландим. Никохим дурустми ёки қайта никох ўқилиши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккинчи никоҳ боғланган. Никоҳингиз дуруст. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:15 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar