Аёлнинг маоши фарзандларига ҳалолми

Ассалому алайкум! Аёлнинг маоши ва топган пулини фарзандларига сарфласа ҳаромми? Бир устозим араб давлатига сафарида араблар шундай дейишган экан: биз аёлларимизни топган пулини болаларга едирмаймиз, бу ҳаром, онага нисбатан бемеҳр бўлиб қолади деган экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл ўзи рози бўлиб берса ҳалол бўлади. Ҳаром дейдиганлар ўша гапларига далил келтирсинлар. Валлоҳу аълам!

22 Июл 2022, 14:01 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar