Ақиқа қилишда ўта-онанинг розилиги

Ассалому алайкум! Ақиқа қилмоқчиман. 2017-йил ўғлим туғилган. Унга ҳам ақиқа қилмаганмиз. Шу кунларда яна фарзанд кутяпмиз. Ўғлим туғилган пайтда шароитим йўқ эди. Ҳозир ҳаммаси жойида. Имкон бор. Ақиқа қиламан десам, ота-онам ҳозир шарт эмас, уй олишнинг керак деб айтишяпти. Бу суннат эканлигини айтдим. Фойдаси бўлмади. Уларга бошқа эътироз билдирмадим. Энди нима қилишга ҳайронман. Қандай маслаҳат берасизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ақиқа қилишга ота-онангиз қаршилик қилаётган бўлсалар уни кейинга суришингиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

22 Июл 2022, 14:13 | Савол-жавоблар | 143 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar