Табиатан харом нарсани кимёвий усулда олиш
Ассаломуу алайкум! Бир неча йил аввал телеканал орқали узатилган бир кўрсатувда бир ичимлик ҳақида сўз юритилганди ва ушбу ичимлик қадоғида таркибида мавжудлиги тасдиқланган модданинг номи луғавий жиҳатдан ҳўкизнинг пушти деган маънони англатиши ҳақидаги уламонинг мулоҳазасини эшитгандим. Шу кўрсатувдан бир оз муддат ўтиб ушбу ишимлик "Ҳалол" сертификатига эгалигини тасдиқловчи белги билан чиқарила бошлади. Бошқа бир видеороликда ушбу модда қадимда шундай услубда олингани, ҳозирда эса кимёвий услубда олиниши ҳақида эшитиб қолдим. Саволим шундан иборат: Аввал харом бўлган нарса кимёвий усулда олинса ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир модда турли нарсалар таркибида учраши мумкин. Уни ҳаром нарсанинг таркибидан ажратиб олинса ҳаром, ҳалол нарсадан олинса ҳалол бўлади.
Сиз келтирган ичимлик, уларнинг асли “ҳар бир нарсанинг асл мубоҳдир(яъни фойдаланиш жоиз)” деган қоидага асосан истеъмол қилиш жоиз. Мабодо аниқ далил билан ҳаром нарса қўшилиши исбот қилинса унга ҳаром деган ҳукм қилинади. У ичимликларга ҳеч ким бирор ҳаром нарса қўшилганини исбот қила олмайди. Шунинг учун шариат уни ҳаром деб ҳукм қилмайди. Тауринни ҳеч ким қатъий ҳалол деб ҳам айтолмайди. Бир вақтлар асперинни мағордан, пенциллин дорисини толнинг пўстлоғидан олишган. Кейинчалик ўша моддани кимёвий усул билан бошқа нарсалардан олишга ўтишган. Сиз айтаётган тауринни асли қайсидир бир ҳаром нарсадан олинган бўлса ҳозирги кунда ундан олинмайди. Одатда одамлар фалон нарсадан олинади дейишгани нотўғри. Чунки улар айтаётган нарсани шунча ичимликка етказиб бериш ақлга сиғмайди. Биз берган жавобга икки томонлама қараш керак. бири биздан тўлиқ бўлмагани, иккинчиси берилган тўлиқ жавобга ўқувчини ақли етмаслиги. Валлоҳу аълам!
22 Июл 2022, 14:11 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром