Youtube да муаллифлик ҳуқуқи
Ассалому алайкум! Youtube муаллифлик ҳуқуқига жуда маҳкам туради. (А) канал қўйган видеодан (Б) канал 15 сониягача лавҳа олиши мумкин. Ундан сўнг орасига бошқа лавҳа жойлаб яна (А) канал видеосида давом этиш мумкин. Масалан ман youtube да бир канал очсам, бошқа тилдаги видеони олиб мантаж жараёнида масалан 13-секундда устига бошқа 7 секунд лавҳа қўйсам, шунда асосий видео 20 секунддан яна экранда давом этади. Ва уни ўзбек тилига таржима қилсам. (Шу ишим youtube қонунига мувофиқ.) Ва тайёр видеони ўз каналимда жойласам Шу ҳолда исломий муаллифлик ҳуқуқига тўғри келадими? Youtube муаллифлик ҳуқуқи қонуни 1) бошқа видеодан 15 секундгача лавҳа олиш мумкин 2) 2 та 15 сониялик материал ораси бошқа видео билан ажратилган болиши керак. 3) бошқа материалдан фойдаланаётган блоггер юқоридагиларга амал қилган ҳолда ози овоз бериши керак. Бу қоидаларни бироз бузганда ҳам Youtube канални беркитиб юборади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишингиз ютуб қонун-қоидаларига мувофиқ эмас, балки зиддир. Шариатимиз ҳам муаллифнинг рухсатисиз унинг материалидан тижорий мақсадда бирор шаклда нусха кўчиришга изн бермайди. Валлоҳу аълам!
22 Июл 2022, 14:24 | Савол-жавоблар | 156 | Медия