Омонат китоблар (балки ўгриликдир)
Ассалому алайкум! Олдиндан узр бундай узун савол бераётганим учун. Афсусдаман озгина ёшлигим, яъни ўсмирлик чоғимда "китоб ўғриси ўғримас" деб билмасдан иш кўриб, анча китоб "йиғиб" қўйганман экан. Уларни тоифаларга бўлиб чиқдим ва ҳар бир тоифа учун мақбул иш кўрмоқчиман: 1. Мактабдан олинган китоблар ва журналлар - уларни деярли ҳаммасини қайтардим, фақат 2 таси қолиб кетибди, уларни ҳам қайтараман ИншаАллоҳ. 2. Эски синфдошларимдан олган 2 китобим - уларни топиб қайтаришдан умидим бор, лекин бироз қийинроқ. Уларни топиб беришга ҳаракат қиламан, топа олмасам нима қилганим маъқул? 3. Эгасини топишидан умидам кам бўлган китоблар - шунда ҳам ҳаракат қилиб кўраман, агар топа олмасам бу учун нима қилган маъқул? 4. Эгасини эслай олмайдиган китоблар - бунга нима қилса маъқул? Илтимос, ҳар иложи бўлса ҳар бирига алоҳида жавоб ва яна қўшимча нима қилишим ҳақида маслаҳат берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нимани олган бўлсангиз айнан ўшани ўз эгасига қайтаришингиз шарт. Бошқа йўл билан зиммангиздаги бу ҳақдан қутула олмайсиз. Эгасини топиб бўлмайдиган ёки эгаси номаълум буюмларни уларнинг номидан садақа қилиб юборилса охиратда ўша садақанинг савоби билан ўртадаги ҳақлар ечилиши умид қилинади. Валлоҳу аълам!
22 Июл 2022, 14:44 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар