Ҳалолмикин?

Ассалому алайкум! Ман калла почча ҳасиб қиладиганла оиласига келин бўлиб тушганман. Ҳасиб солдиришга келган одамладан гуруч, пиёз, гўшт олишади, лекин гўштни олиб рўзғордаги овқатга ишлатиришади. Бу гўшт ҳалол бўладими бизага? Қурбон ҳайит яқинлашмоқда, 45-50 тача одамга калла тозалаб ҳасиб солиб беришади. Уйга гўшт йиғилади, шу бизага ҳалолмикин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Қайси гўштни беришган бўлса айнан ўшани қайтаришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

22 Июл 2022, 14:41 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar