Вакилликнинг яна бир тури
Ассалому алайкум! Мен бир савдогарнинг таварларини расмини олиб харидорларга кўрсатиб заказ олиб етказиб бераман. Тавар берувчи савдогар таварни тан нархида беради савдодан бўлган фойдани ярмини оламан. Қилинган расходлар менинг зиммамда. Шу вакиллик тури жоизми. Узур илмсизлик қилиб савол берган бўлсам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз сотувчининг вакили бўлиб, унинг молини сотиб беринг. Иш ҳаққингизни фойданинг ярми қилиб белгиланг. Қўлингиздаги мол сизнинг айбингизсиз талафотга учраса сиз жавобгар бўлмаслигингиз керак. Мисол учун мол эгаси сизга: “Ушбу буюмнинг тан нархи 100 сўм, сен уни бундан қимматроққа сот. Фойданинг ярми сенга, ярми менга” десин.
Мижозлар кўзи билан қараганда ким сифатида фаолият юритаётганингизга аниқлик киритиб олинг. Сиз икки шахсдан бири, яъни, олиб-сотувчи ёки етказиб берувчи бўлишингиз мумкин. Ҳар бир фаолият турининг ўз шаръий қоидалари бор.
Олиб-сотувчи ўзининг мулки бўлмаган нарсани интернетга суратини жойлаб, мижоз чиқса савдо битими тузиши жоиз эмас. Чунки ўзида йўқ нарсани сотиш шаръан таъқиқланган.
Етказиб берувчи сифатида интернетга сотувда мавжуд бўлган товарларнинг суратини жойлаб, унинг асл нархи ва етказиб бериш ҳаққини айтиб, битим тузса бўлади. Бу битим - мижоз номидан ўша буюмни сотиб олиш ва унга етказиб бериш учун тузилган ижара шартномаси ҳисобланади. Бунда ўша буюмнинг асл нархини айтиш шарт. Унинг асл нархини мижозга айтмаслик учун сотувчи тарафидан вакил сифатида фаолият юритишингиз лозим. Бунинг учун сотувчилар билан битим тузинг ва уларнинг ходими сифатида савдо қилинг. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 09:15 | Савол-жавоблар | 136 | Молия ва тижорат