Маҳзунлик
Ассалому алайкум! Қилётган ишларингизда Аллоҳ куч қувват берсин. Саволим "Маҳзунлик" ҳақида. Агар инсон доимо хурсанд бўлиб юраверса Аллоҳ билан ўртадаги боғлиқлик сусайиши мумкин. Лекин махзун бўлган ҳолида қанча кўп бўлса, шунда Аллоҳга кўпроқ яқин бўлиб, Ундан ўзга суянчиқ йўқлигини англайди. Шу нарсани баъзи бировларга айтсам Қуръондаги "Ла таҳзан..." ояти орқали менинг фикримни рад этишяпти. "Сен ҳали ёшсан, нима яхши нима ёмонлигини билмайсан" каби гаплар ҳам эшитилади. Қимматли вақтингизни аямаганингиз учун раҳмат. Парвардигор илмимизни зиёда қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Агар инсон доимо хурсанд бўлиб юраверса Аллоҳ билан ўртадаги боғлиқлик сусайиши мумкин” деган гапни қаердан топдингиз? Табассум қилиб юриш ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бўлади, Аллоҳнинг яхши ёмон қадарига таслим бўлиб хотиржам бўлиш иймон рукнларидан. Сиз айтаётган ҳолат ҳақида ва унинг турлари ҳақида тасаввуф китобларида батафсил маълумот топасиз Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 09:51 | Савол-жавоблар | 170 | Ақийда