Масжид қуришнинг савоби
Ассалому алайкум! Масжид қурилишида кимдур моддий, кимдур молиявий, кимдур хизмати ва мехнати билан хисса қўшади. Шу мехнати билан хисса қўшган инсонларга қандай ажру мукофотлар бор. Бу савол беришимдан мақсад моддий ва молиявий хисса қўша олмаётган инсонларга уларнинг мехнатлари хам хисса қўшишдан иборат бўлиши мумкинлигини айтмоқчиман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чин ихлос билан риё қилмасдан масжид қурилишига ёки масжиднинг бошқа хизматларига ҳиссасини қўшган одамни Аллоҳ фазли карами ила мукофотлайди. Уларга ҳам қуйидаги ҳадисда ваъда қилинган мукофотлар берилади деб умид қилинади: عَنْ عُثْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ بَنَى مَسْجِدًا يَبْتَغِي بِهِ وَجْهَ اللهِ بَنَى اللهُ لَهُ مِثْلَهُ فِي الْجَنَّةِ. وَفِي رِوَايَةٍ: بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб, бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини эшитганман».
Бошқа бир ривоятда:
«Жаннатда бир уй», дейилган.
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Демак, бу дунёда масжид бино қилиш учун уринган ҳар бир кишининг қилган иши беҳуда кетмайди, у охиратда Аллоҳ таоло томонидан муносиб тақдирланади.Шунинг учун жаннатда алоҳида муҳташам уйга эга бўлишни исаган одам бу дунёда масжид қуриши ёки бу ишда қурби етганича иштирок этиши лозим.عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَمَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِبِنَاءِ الْمَسَاجِدِ فِي الدُّورِ وَأَنْ تُنَظَّفَ وَتُطَيَّبَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳовлиларда масжидлар қуришга, уларнинг тозаланишига ва хушбўй қилинишига амр қилдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу маънони маҳалла масжидлари маъносида тушуниш мумкин. Мусулмонларнинг намозга жамланишлари осон бўлиши учун яшаш жойларига, ҳовлиларига яқин жойларга масжид қуришлари матлубдир.
Бу амрга мусулмонлар қадимдан аҳамият бериб келганлар. Қаерда мусулмонлар тўплансалар, ўша ерга масжид қурилаверган. Мусулмонлар ўз ҳаётларини, маҳаллаларини, қишлоқ ёки шаҳарларини масжидсиз тасаввур қила олмаганлар. Ҳатто бошқа диндагилар ҳам бу нарсага кўникканлар, уни оддий ҳақиқат, деб қабул қилганлар.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган нарсалардан иккинчиси масжидларни озода тутишдир. Бунга ҳам мусулмонлар доимо амал қилиб келганлар ва келмоқдалар. Энди шу ҳолатни яна ҳам яхшилаб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларини маҳкам ушлашимиз зарур.
Бу ҳадиси шарифда келган учинчи амр масжидларни хушбўй ҳолда сақлашдир.
Бунга амал қилиш бир жойда кўнгилдагидек бўлса, бошқа жойларда унчалик эмаслиги ҳаммамизга маълум. Аслида ҳамма жойда ҳам ўз шароитидан келиб чиқиб, масжидларни хушбўй қилиб қўйишга, кирган кишининг баҳри дили очиладиган, чиққиси келмайдиган ҳолда тутишга ҳаракат қилиниши лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 10:17 | Савол-жавоблар | 136 | Турли саволлар