Ибн Қоййим (Ибн Қоййим)
Ассалому алайкум! Ибн Қоййимнинг "Ваабиль Джаваб Фаваид" китобларини ўқисам бўладими? Ва уларнинг бошқа асарларини хам?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Исломда ҳар бир инсонни ўз мақомига қўйишга буюрилган. Пайғамбарлардан бошқа ҳеч кимса хатодан ҳоли эмас. Ибн Қоййим раҳматуллоҳи алайҳ ҳам Ислом умматининг энг буюк уламоларидан ҳисобланади. Шу билан бирга уламолар орасида ўз тафаррудод, жумҳур қовли ва фатвосига зид қавл ва фатволар билан танилган уламолар ҳам жуда кўп. Бу зот ҳам бутун уммат бир томон, ўзлари бир томон бўлган тафаррудодларга эга. Уламолар у тафаррудодларга қониқарли даражада жавобларини бериб бўлганлар ва ўша масалалардагина уларга эргашмасликни айтганлар. Сиз ҳам ўшаларни билсангиз ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 11:42 | Савол-жавоблар | 180 | Таълим ва мутаъаллим