Ҳусумат
Ассалому алайкум! Менда бир одат бор. Кўпинча танишларимни, айримгина ҳолларда бегоналарни нотўғри ишларини кўрсам иложи борича мулойимроқ гапириб танбеҳ бераман. Яна атрофимда бировга зарари тегмайдиган гапларни гапирганимда устимдан куладиган ёки одамни жиғига тегадиган гаплар гапирадиган танишларим бор. Улар билан иш ва ўқиш юзасидан бирга бўлишга мажбурман. Юқоридаги 2 ҳолатда ҳам ўшалардан, жаҳлимни чиқарувчи гаплар эшитяпман. Ва ўша пайти жуда қоним қайнаб кетади. Уларни бир бало қилиб қўйгим келади. Лекин эртани ўйлаб аранг ўзимни босаман. Саволим шуки бу мавзуда менга қандай маслаҳат берасизлар ва қиёматда ўша инсонлар билан менинг вазиятим қанақа бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Танбеҳ берувчи одам савобни умид қилади, натижа Аллоҳдан бўлгани учун қабул қилса ҳам қилмаса ҳам парво қилмай “савобини олдимку” деб кетаверади. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 12:05 | Савол-жавоблар | 163 | Долзарб саволлар