Қандайдир манба мавжудми?

Ассалому алайкум! Мен Мисрликлар томонидан ишлаб чиқилган Юсуф алайҳиссалом тўғрисида сериал кўрган эдим. Сериал охирида Зулайҳо ёшариб Юсуф билан турмуш қуради. Аммо Қуръонда Юсуф сурасида бу ҳақида маълумотлар йўқ. Бу сериал бадиий тўқимасими ёки бу ҳақида қандайдир манбалар мавжудми? Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу Бану Исроилга тегишли маълумотлар. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Тасдиқ ҳам қилмаймиз ёлғонга ҳам чиқармаймиз” деганлар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:31 | Савол-жавоблар | 160 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar