Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг битта либослари бўлганми?
Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқда ўқиб қолдим. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳалифалиги даврида саҳобалар билан бир сафарга чиқишиб бомдодга саҳобалар уйғонишса Умар розияллоҳу анҳу юқ эканлар ва ҳаммалари қидириб кўлнинг бўйидан топишса кийимларини юваётган эканлар. Билишибдики жунуб бўлиб уйғониб ғусл қилиб энди либосларини юваётган эканлар. Саҳобалар Умар ибн хаттоб розияллоҳу анҳуга либос беришларини ва уни кийиб бомдодни ўқийлик дейишганда Умар розияллоҳу анҳунинг аччиғи келиб: "Шу либосни ювиб кийиб бораман намоз ўқиймиз, кутинглар. Чунки мен ҳозир намоз кеч бўлиб кетмасин деб либосимни алмаштириб бошқа либос кийсам, кейинги келган умматлар: мана умарнинг иккита либоси бор экан деб улар мени далил қилишиб иккитадан учтадан либос олишади",- дедилар. Кейин либосларини ювиб ўша ҳўл либос билан бориб имом бўлиб намоз ўқиб бердилар. Бу воқеа ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлиши мумкин. Чунки Мадинаи Мунавварадаги Масжидул ҳаромда ҳозир ҳам бир суффа бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида ўша суффанинг устида Аҳли Суффа деган бир неча кишилар ҳаёт кечиришган. Уларни яшашга уйлари ҳам кийишга қўшимча кийимлари ҳам бўлган эмас. Ҳаттоки баъзилари авратларини ёпишга кийим йўқлигидан баъзиси баъзисига орқа қилиб тўсиб ўтиришган. Ўша ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар ёдлаб келган барча меҳмонларга таълим беришган. Албатта кейинчалик уйли бўлдилар, бойлик уларни оёқларини ўпадиган бўлди. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 14:01 | Савол-жавоблар | 168 | Сийрат ва тарих