Экин пайхони учун олинган маблағ

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизнинг фермер хўжалигимиздаги бедазорга қишлоқ ахолисига тегишли кўплаб қорамол ва отлар қўйиб юбориляпти. Илтимос ва огоҳлантиришимизга қарамай бу холат давом этиб келди. Кейин биз 5 кишига тегишли 20 бош отни экинзорда ушлаб, оғилхонага қамаб, хар бир хайвон учун 100-150 минг сўмдан етказилган зарар учун жарима сифатида пул олдик. Шу пуллар биз учун халол бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Етказилган зарарнигина қоплатишингиз мумкин. Ортиғини қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 21:23 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar