Хатми Қуръонни пулга ўқиш

Ассалому алайкум! Пул эвазига хатми Қуръон қилиш жоиз эмаслигини шу ердан ўқиб билдим, лекин бизни водийда бу нарса жуда авж олган. Ҳатто катта катта қори домлалар ҳам бу ишни қилишади. Мени яқин бирга ўқиган қори дўстларим бор. Уларга шу ҳақида эслатма бермоқчиман, лекин улар хужжатсиз айтсам “палончи қори акаям борадику” дейишлари аниқ, валлоҳу аълам. Аслида дин кимгадур қараб ўрганилмайди, лекин афсус буни ҳамма хам қабул қилмайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хатми Қуръоннинг савоби хосил бўлиши учун ҳолис Аллоҳнинг розилиги учун ўқиш керак. Берадиган пули хоҳ у шартлашган бўлсин ёки шартлашмасада урфга кирган бўлса у амал гарчи ҳолислигига қасам ичиб даъво қилса ҳам Аллоҳ учун бўлмайди. Ундан савоб ҳосил бўлмаганидан кейин уни нимасини сотади. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 15:22 | Савол-жавоблар | 136 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar