Томорқадаги экиндан закот бериш лозимми?

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ умрингиз ва ризқингизни барокатли қилсин. Биз участкамизга турли хил сабзавотлар ва уй ҳайвонлари учун макка, буғдой экамиз. Мен қандай ва қанча хосил олишимдан қатъи назар ундан бирини закот бераманми? 5 васақдан камига ҳам беришим керакми? Уй-рўзғор учун етиштирилган помидор, бодринглардан, яъни ҳожати аслиядан ҳам бераманми? Мевали дарахтлардан-чи?! Ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг муфассал закот китобини ўқиб чиқиб, ердан чиққан ҳар бир нарсадан ушр берилади, деб тушундим, шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар сувни пулга сотиб олсангиз йигирмадан бирини берасиз. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 16:23 | Савол-жавоблар | 136 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar