Сиддиқ ва Солиҳлар
Ассалому алайкум! Саволларга бераётган жавобларингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мен бир-икки жойда сиддиқлар, солиҳлар ва шаҳидлар Фирдавс жаннатида барча Набийлар (алайҳимуссалом) билан бирга яшайди деб ўқидим. Бу гапни тасдиқловчи ҳадис борми? 2). Агар бор бўлса сиддиқлар ва солиҳлар қандай сифатларга эга бўлган инсонлар ҳисобланади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиддиқлардан мурод тақводорлардир. Тақво уч қисмга бўлинади.
1). Куфрдан тақво қилиш. Бу иймон келтириш орқали бўлади.
2). Ҳаром ва макруҳотлардан сақланиш.
3). Шубҳали нарсалардан сақланиш.
Сиддиқларга уламоларимиз жуда кўп таърифларни бериб, “Улар фитрати пок, қолблари пок, мжозлари мўътадил бўлиб, ҳар бир ҳолатда ҳаром билан ҳаромни ва ҳақ билан ботилни ажрата оладилар. Ҳақни олий даражада тасдиқ қиладилар, тил ва амални содиқлигида энг юқори нуқтада бўлиб, ҳаёти мобайнида тили ва амалидан ёлғон содир бўлмайди. Сиддиқлик пайғамбарликдан кейинги мақом ҳисобланади. Сиддиқларнинг султони Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудир. Шаҳидлик ундан кейнги даражада турувчи олий мақомдир. Шаҳидлар ҳамма вақт адолат билан қоим бўлувчи зотлардир. Аллоҳ таоло улар ҳақида “Оли Имрон” сурасида شَهِدَ اللّهُ أَنَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ وَالْمَلاَئِكَةُ وَأُوْلُواْ الْعِلْمِ قَآئِمَاً بِالْقِسْطِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ 18. Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир – деб марҳамат қилган.
Солиҳ деб солиҳ амалларни бирортасини ҳам қўймай қилувчиларга айталди. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади: وَمَن يُطِعِ اللّهَ وَالرَّسُولَ فَأُوْلَئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللّهُ عَلَيْهِم مِّنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاء وَالصَّالِحِينَ وَحَسُنَ أُولَئِكَ رَفِيقًا ذَلِكَ الْفَضْلُ مِنَ اللّهِ وَكَفَى بِاللّهِ عَلِيمًا 69. Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъматлантирган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва улар қандай ҳам яхши рафиқлардир!
70. Бу Аллоҳдан бўлган фазлдир ва ўта билувчиликда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 16:26 | Савол-жавоблар | 150 | Руҳий тарбия