Кўз операцияси

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен кўзларимни яхши кўра олмаслиги сабабли контакт линзалардан фойдаланар эдим. Хозирда кўзларим линзаларни қабул қилмай қўйгани боис кўзларимни операция қилдирмоқчимиз. Докторлар операциядан сўнг 2-3 кун мобайнида юз ювиш мумкин эмаслигини айтишди. Тахорат учун қандай йўл тутишим керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ювиш жоиз бўлмаганларни қолдириб қолган жойларни ювинг. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 16:26 | Савол-жавоблар | 141 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar