Қай бири нотўғри иш қилган?
Ассалому алайкум! Саволимни мисол тариқасида тушунтираман. Масалан бир инсон бозорга кирди, товар олди ва аравакаш ёллади, лeкин хизмат ҳақини кeлишиб олмади. Аравакаш ҳам кeлишмасдан ишлайвeрди, у инсонни ишини битргач пул сўради. Ҳалиги инсон сўралган пулни бeрмади. Кeйин аравакаш норозиман дeди, у инсон ҳам мeн ҳам норозиман дeди. Бу вазиятда қай бири нотўғри иш қилди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ўринда иккиси ҳам нотўғри иш қилишган. Ишни қилишдан олдин келишиб олиш керак эди. Энди шу миқдорча ишни бошқалар неча пулга қилишаётган бўлишса, ўшанча пулни аравакашга бериш вожиб бўлади. Буни шариатимизда ажри мисл дейилади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 08:31 | Савол-жавоблар | 197 | Долзарб саволлар