Харом ишларнинг оқибати юзга урадими?

Ассалому алайкум! Баъзида юзим ўзгариб бораётганини хис қиламан. Қўрқиб кетаман. Қилаётган харом ишларим юзимга ураётгандек, юзим ғаламислашиб бораётгандек сезиляпти. Шундай ҳолатларни қандай йўл тутишим керак.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳали ҳолваси. Охиратда эса ҳамманинг ўртасида ким нима қилгани ва қандай ишлар билан шуғуллангани очиқ-ойдин намойиш қилиниб турилади. Ҳадисларда “Зонийларнинг фаржидан йиринг оқиб туради. Судхўрлар жин теккан кишилардек телбанамо бўлиб еган ҳаромлари қоринларида илон-чаён бўлиб кўриниб туради. Ғийбатчиларнинг тили осилиб, ҳамма уни тепалаб ўтади” дейилган. Тавба қилиб ўзингизни тўғриланг. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 05:24 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar