Шукрона дафтар
Ассалому алайкум! Эшитган бўлишингиз мумкин, психолог Азиза Ташходжаева шукрона дафтари ёзиш ҳақида аудиолар телеграмда тарқалди. Унга кўра Аллоҳга шукр қилиб, шуни дафтарга Аллоҳим берган уйинга шукр, сабаби ниманидир деб кўрсатиб ёзиш керак экан. Шу динимизга канчалик тўғри келади? Ширк келтириш эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарсани ҳам ширк деявериш керак эмас. Биз у аёлни фаолияти билан тўлиқ таниш эмасмиз. Биз психология фани билан яхши танишиб чиқдик. Ҳар бир ўлканинг психология таълимоти ўз динига боғланган шаклда ўргатилар экан. Масалан хитойликлар буддавий динига боғлаб, ҳиндистонликлар кришна ва шу каби бутларга боғлаб, европа насронийлик динига боғлаб, Америка ва Канада каби мамлакатлар Таврот ва Забурга боғлаб ўргатишар экан. Буларнинг барчасида фойда борлиги билан биргаликда минг афсуски ширкка чақирувчи фалсафа ҳам бор экан. Алҳамдулиллаҳ ёшлигидан динни маҳкам ушлаб, кейин фалсафа фанини ўқиганлар ҳам бор экан. Улар қайси ўринда иймон эътиқодга зид ҳолатлар борлигини ажратиша олишар эканлар. Шундай инсонлардан ўқисангиз майли. Чунки ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, қаерда бўлса ҳам олишга энг ҳақли инсон ҳисобланади. Қолаверса чуқур эътибор қаратсак улар бу фалсафани Қуръон ва ҳадисдан олганликлари намоён бўлмоқда. Улар буни изҳор қилмаслик мақсадида уларга турлича атамалар ва чалғитиш учун кўплаб фалсафаларни тиқиштиришар экан. Сиз психологияни ҳам ўқинг, Ислом ақийда ва фалсафасига тегишли фанни ҳам ўқинг. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 04:38 | Савол-жавоблар | 262 | Администратор