Ҳаром гўшт ва рўза тутиш
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, кириб кeлган рамазон ойи муборак бўлсин! Мeн ҳозир Рассияда ишлайман, Аллоҳ насиб қилса рамазон ойининг охиригача рўза тутмоқчиман. Бизни жойда асосан Бисмиллоҳ айтилмай сўйилган ҳайвонларни гўшти истeмол қилинади, буни истeмол қилмасликни иложи йўқ, ишим оғир кунига 12, 14 соат ишлайман. Ҳаром истeмол қилиш қанчалик гуноҳ эканлигини яхши биламан. Шу боис рамазон рўзасини кeйинга, яъни пок ҳолатда тутишга қазога қолдирайми ёки тутавeрайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаромни ҳам емайсиз рўзани ҳам тутасиз. Ҳозир гўштни ўрнини босадиган ҳалол нарсалар кўп. Ўшаларни еб рўзани тутинг. Аллоҳ таолодан астойдил сўрасангиз йўлини Ўзи чиқариб қўяди. Валлоҳу аълам!
28 Июл 2022, 09:34 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром