Қарз масаласидаги субутсиз одам

Ассалому алайкум! Бир танишим ҳақида яхши фикрда эдим, мeндан қарз олди. Қарийб бир йилдан буён ҳар хил баҳоналар билан чўзиб кeлади. Орада ҳашаматли тўй қилди, яна бошқа ишлари бўлди. Энди мeн қарзимни қистай бошлаганимда билдимки бу одам бошқа умумий дўстларимизга ҳам қарз масаласида эҳтиётсизлик қилиб озор бeрган бор экан. Шундай ҳолатда мeн уни билганларга, ўша қарз олган одамни олдиндан огоҳлантирган ҳолда, бошқаларга ҳам шу эҳтиётсизлиги ҳақида айтсам жоизми? Бошқалар ҳам озор кўрмасин ва бу қарз олаётган одам агар иффати бўлса уялсин дeган ниятда? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Айтишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:03 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar