10та нарсани олиб кетилиши

Ассалому алайкум! Эшитишимча қиёматгача Жаброил алайҳиссалом ер юзидан 10 та  нарсани олиб чиқиб кетаркан. Ҳозирда шулардан фақат биттаси ерда қолганмиш. Шу ростми? Улар нималар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бундай мазмундаги ҳадис суннат китобларида келмаган, унинг асли ҳам, санади ҳам йўқ. Мусулмон киши буни ривоят қилиши ёки тарқатиши ҳалол эмас.Жаброил алайҳиссалом ваҳийга муваккал қилинган фариштадир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг ваҳий узилган. Ҳадисдаги айтилган фазилатли хулқлар ердан кўтарилиш учун Жаброил алайҳиссаломнинг тушишлари ҳақида бирор маълумот йўқ.Шунингдек, саҳиҳ ҳадисларда айтилганидек, умматдан биринчи бўлиб кўтариладиган нарса хушуъ ва омонатдорликдир, сиз айтган жойда айтилганидек, барака эмас. Валлоҳу аълам!

28 Июл 2022, 09:43 | Савол-жавоблар | 132 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar