Қарздорга нима дейиш керак
Ассалому алайкум! Тўлашга пули бўла туриб бермай чўзиб юрган қарздорга сўннги сўз сифатида нима десам бўлади? Қиёматда оламан деса бўладими? Қонуний олишни иложиси йўқ экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қиёматда оламан десангиз ҳам бўлади. Охиратда сизнинг ҳаққингиз ундириб берилишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Лекин афв қилсангиз ундан афзалига эришасиз. Аллоҳ таоло "Наҳл" сурасида марҳамат қилади: وَإِنْ عَاقَبْتُمْ فَعَاقِبُوا بِمِثْلِ مَا عُوقِبْتُمْ بِهِ وَلَئِنْ صَبَرْتُمْ لَهُوَ خَيْرٌ لِلصَّابِرِينَ Агар иқоб қиладиган бўлсангиз, ўзингизга қилинган иқобга ўхшаш иқоб қилинг. Агар сабр қилсангиз, албатта, у сабр қилгувчилар учун хайрлидир.
Агар сизга тажовуз қилганларни иқоб қиладиган бўлсангиз: «...ўзингизга қилинган иқобга ўхшаш иқоб қилинг.» Ошириб юборманг. Ошириб юборсангиз, тажовузкор бўлиб қоласиз. «Агар сабр қилсангиз...» Тажовузкордан ўч олмасангиз, уни афв этсангиз... «...албатта, у сабр қилгувчилар учун хайрлидир.» Ўрни келганда, сабр қилиб ўч олмаслик ҳам хайр бўлиб, Исломга фойда келтириши мумкин.
(Наҳл сураси 126-оят). Валлоҳу аълам!
2 Август 2022, 14:09 | Савол-жавоблар | 177 | Долзарб саволлар