Дастур чиқаришим жоизми

Ассалому алайкум! Мен Американинг бир кичик компаниясида дастурчи булиб ишлайман. Биз хар хил платформалар устида ишлаймиз. Куни кеча ТапИн деган платформада ишлаш бошланди. ТапИн - бу ПУБ(ковокхона) ва Бар лар учун платформа. Унда одамлар узларини атрофларидаги бар ёки ковокхоналарни кидришлари мумкин ёки махаллий ахоли бир бирлари билан богланиб у ерга бирга боришлари мумкин. Ковокхона ва барларда алкогол ичимликлари сотилади. Лекин у йерда коктейл, бургер каби ичимлик йегувликлар хам бор. Шу платформа устида ишлашим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “ТапИн - бу ПУБ(ковокхона) ва Бар лар учун платформа” деб ёзибсиз. демак сиз айтаётган дастурдан асосий мақсад хамрни харид қилишни осонлаштириш экан. Бу ишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

2 Август 2022, 13:59 | Савол-жавоблар | 136 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar