Охиратда нажот топиш
Ассалому алайкум! Охиратда нажот топишим учун битта энг мақбул амални айтинг. Ўшани маҳкам ушлай, зора қиёмат куни нажот топсам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом Бухорий, Имом Муслим ва Насаий ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилган: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: دُلَّنِي عَلَى عَمَلٍ إِذَا عَمِلْتُهُ دَخَلْتُ الْجَنَّةَ، قَالَ: تَعْبُدُ اللهَ لَا تُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا، وَتُقِيمُ الصَّلَاةَ الْمَكْتُوبَةَ، وَتُؤَدِّي الزَّكَاةَ الْمَفْرُوضَةَ، وَتَصُومُ رَمَضَانَ. قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَا أَزِيدُ عَلَى هَذَا، فَلَمَّا وَلَّى قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى رَجُلٍ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ فَلْيَنْظُرْ إِلَى هَذَا Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Мени шундай амалга йўллангки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди. У зот:
«Аллоҳга ибодат қиласан ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Фарз намозни қоим қиласан. Фарз қилинган закотни адо этасан. Рамазон (рўзаси)ни тутасан», дедилар.
«Жоним Унинг қўлида бўлган зот билан қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди.
У қайтгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимни аҳли жаннатдан бир одамга назар солиш хурсанд қилса, бунга назар солсин», дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги сўровчи ким эканлигини билишга уринган уламоларимиз бу савол Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бир неча киши томонидан такрор-такрор берилганини аниқлаганлар.
Имом Бухорийнинг ривоятларида «бир аъробий» дейилган. Ўша аъробийнинг исми Саъд ибн Аҳрам бўлиб, кейинроқ у Куфага бориб яшаган.
Бу ҳадиси шарифга ўхшаш ҳадислар иймон ва намоз китобларида келган бўлиб, мақомга ва мавзуга қараб шарҳ этилган эди.
Агар эътибор берадиган бўлсак, ушбу тоифа ҳадислар, яъни кишининг жаннатга киришига сабаб бўладиган амаллар зикр қилинган ҳадислар бир-биридан фарқли эканлигини мулоҳаза қиламиз. Баъзиларида Ислом арконлари, фарз амаллар тўлиқ зикр қилинади. Баъзиларида эса айрим арконларгина тилга олиниб, қолганлари эсланмайди. Бунинг бир қанча сабаблари бор.
Аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчининг ҳолига, у ҳақдаги маълумотларга, олдинги суҳбатларга ва бошқа омилларга қараб муомала қилганлар.
Мисол учун, ушбу тоифадаги ҳадисларнинг бирида иймон ҳақида гап йўқ. Бу, иймони йўқ одам ҳам жаннатга кираверади, дегани эмас. Ундан олдин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сўровчи ўртасида иймон ҳақида алоҳида суҳбат бўлиб ўтган, шундан кейингина бу савол берилган.
Шунга ўхшаб, биз ҳозир ўрганаётган ҳадисда ҳаж зикр қилинмаган. Лекин бу, жаннатга киритадиган амаллар ичида ҳаж йўқ, дегани эмас. Ушбу савол берилган вақтда ҳали ҳаж ибодати фарз бўлмаганлиги учун Пайғамбар алайҳиссалом уни зикр қилмаганлар.
Энг муҳим омил ҳадисни ривоят қилувчиларга бориб тақалади. Ҳар бир ровий ўзи эшитган ва ёдлаб қолган нарсани ривоят қилади. Вазиятга қараб, ҳадиснинг ҳолат тақозо қилган қисмини айтиб, бошқасини айтмаган бўлади.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Билмаган киши учун дин ишлари ҳақида сўраб, ўрганишнинг вожиблиги.
2. Жаннатга киритадиган амаллар ҳақида билмаган киши биладиган одамдан сўраб, ўрганиши лозимлиги.
3. Аллоҳга ибодат қилиш, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик жаннатга киритадиган амаллардан бири эканлиги.
4. Фарз намозларини тўлиқ ўқиш жаннатга киритадиган амаллардан эканлиги.
5. Фарз закотни адо этиш жаннатга киритадиган амаллардан эканлиги.
6. Рамазон рўзасини тутиш жаннатга киритадиган амаллар сирасига кириши.
7. Исломдаги фарз амалларга зиёда қўшмай, амал қилган одамнинг албатта жаннатга кириши. Бу амалларда камчиликка йўл қўйилиши аксинча натижага сабаб бўлади. Фарз қилинган амалларга қўшимча нафл ибодатлар қилиш эса инсонни жаннатдаги олий мартабаларга эришишга муваффақ қилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
2 Август 2022, 22:02 | Савол-жавоблар | 144 | Ибодатлар