Хомила нобуд бўлса идда қачон тугайди?

Ассалому алайкум! Хомиладор аёл эри вафот этса иддаси фарзандни дунёга келтиргач чиқади гарчи эртага туғса хам деб эшитгандим. Дейлик бир аёлни хомиласи кичик ва дунёга келтиришига хали вақт бор ва шу орада баъзи сабабларга кўра зомиласи нобуд бўлди. Бу аёлни иддаси қачон тугайди хомилани йўқотган куними?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладор аёлнинг эри вафот этса унинг иддаси ҳомиласини туғиши билан ниҳоясига етади. Гарчи эрининг вафотидан бир лаҳза ўтиб туғса ҳам. Бу ўриндаги “ҳомила”дан мурод хилқати (аъзоларининг)нинг барчаси ёки баъзиси билинган боладир. Агар баъзиси ҳам билинмайдиган даражада эрта тушса, бу билан иддаси тугамайди, балки эри вафот этган аёлнинг иддаси (тўрт ой ва ўн кун) миқдорича кутади. فإن لم يستبن بعضه لم تنقض العدة لأن الحمل اسم لنطفة متغيرة، فإذا كان مضغة، أو علقة لم تتغير، فلا يعرف كونها متغيرة بيقين إلا باستبانة بعض الخلق بحر عن المحيط Агар унинг (ҳатто) баъзиси (ҳам) билинмаса идда тугамайди. Чунки “ҳамл” бу ўзгарувчан нутфанинг номидир. Агар у бир парча гўшт ёки лахта қон шаклида турган бўлса ўзгармаган ҳисобланади. Бас унинг ўзгарувчанлиги фақатгина хилқатининг баъзиси аниқ кўриниши билан билинади. (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам!

4 Август 2022, 10:47 | Савол-жавоблар | 152 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar